Эй имон келтирганлар! “Бизга чўпон бўл!” деманг, “Бизга нозир бўл!” денг ва қулоқ солинг. Кофирларга/инкорчиларга Аламли Азоб бор.
Пояснение:
*Тилни буриш билан “Роъина!” калимаси иброний тилида камситувчи маънога — “Бизга чўпон бўл!”, “Эй ғурурланган кимса!” каби маънолар олиши мумкин. Баъзи душманлар Расулга бу каби ҳақоратли хитоблар қилишган (4:46).
Қуръон бизга тўғри сўзларни ишлатишга буюради (33:70). Оят давомидаги “Бизга нозир бўл!” амри билан Расулнинг диндаги мавқеи билдирилади.
Расулга эргашиш сурувнинг чўпонга/жамоанинг бир раҳбар шахс истагига/инсофига ўзини топшириши эмас, балки Аллоҳ нозил қилган ваҳйдаги йўл-йўл-йўриқларга онгли равишда эргашишдир (7:3), ва Расул/раҳбар шахс буни фақат назорат қилиши мумкин.
Бунинг аксини қилувчи кофирлар, Аллоҳнинг нозил қилгани ёнида ўз ҳукмини динлаштира бошлайди ва оқибатда жамоани подалаштиришга олиб келади.