Эсланг, Мусога дедингиз: “Эй Мусо, биз бир хил егуликка сабримиз етмаяпти. Раббингга дуо қил-да, бизга ердан чиққан сабзавот: бодринг, саримсоқ, мош, пиёз берсин”. У деди: “Наҳотки бир хайр ўрнига бир пастни истайсиз? Мисрга/шаҳарга боринг, сўраганингизни топасиз”. Шу боис уларга зиллат/хорлик ва қашшоқлик тамғаси урилди. Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар, зеро улар Аллоҳнинг оятларини инкор этгандилар, ва Набийларни ноҳақ ўлдирган эдилар. Исёнлари ва ҳаддан ошганлари боис улар шунга лойиқ кўрилди.
Tafsir