Сура: Al-Nahl
Аят 16/75

ضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا عَبْدًا مَّمْلُوكًا لَّا يَقْدِرُ عَلَىٰ شَيْءٍ وَمَن رَّزَقْنَاهُ مِنَّا رِزْقًا حَسَنًا فَهُوَ يُنفِقُ مِنْهُ سِرًّا وَجَهْرًا هَلْ يَسْتَوُونَ الْحَمْدُ لِلَّهِ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ

Аллоҳ шундай мисол келтиради: бировнинг мулки бўлган, ўзи ҳеч нарсага қодир бўлмаган қул билан Биз Ўзимиз гўзал ризқ берган, ундан яширин ва ошкор инфоқ этадиган киши. Булар бирдек бўладими? Аллоҳ ҳамд-мақтовларга лойиқ*, лекин уларнинг кўпи билмайди.

Пояснение:

*ризқ беришда барчага етарли миқдорда ёғдириб-ундиради, таълим беришда ҳам энг мукаммал ҳужжатларни келтиради.