Сура: Al-Mumtahanah
Аят 60/10

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا جَاءَكُمُ الْمُؤْمِنَاتُ مُهَاجِرَاتٍ فَامْتَحِنُوهُنَّ اللَّهُ أَعْلَمُ بِإِيمَانِهِنَّ فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَّهُمْ وَلَا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ وَآتُوهُم مَّا أَنفَقُوا وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ أَن تَنكِحُوهُنَّ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ وَلَا تُمْسِكُوا بِعِصَمِ الْكَوَافِرِ وَاسْأَلُوا مَا أَنفَقْتُمْ وَلْيَسْأَلُوا مَا أَنفَقُوا ذَٰلِكُمْ حُكْمُ اللَّهِ يَحْكُمُ بَيْنَكُمْ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

Эй имон келтирганлар! Қачонки сизга мумина аёллар ҳижрат қилиб келганида, уларни текширинг/имтиҳон қилинг. Уларнинг иймонларини Аллоҳ Ўзи яхшироқ билади. Агар уларнинг мумина эканини билсангиз, уларни кофирларга қайтарманг. Бу аёллар уларга ҳалол эмас, улар/кофирлар ҳам бу аёлларга ҳалол эмас. Уларнинг сарфланган миқдорини қайтариб беринг. Бу аёлларга ҳаққларини бериб, уйланишда сизга гуноҳ йўқ. Кофирларга кетишни истаган аёлларни никоҳингизда тутманг, уларга сарф этган маҳрни қайтиб истанг. Улар ҳам, шунингдек, сарф этганини қайтиб истасин. Мана шу — Аллоҳнинг ҳукми. Орангизда Унинг Ўзи ҳукм қилади. Аллоҳ Алим Ҳаким /илм ва ҳикмат эгаси.

Пояснение: