Сура: Al-Baqarah
Аят 2/282

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنتُم بِدَيْنٍ إِلَىٰ أَجَلٍ مُّسَمًّى فَاكْتُبُوهُ وَلْيَكْتُب بَّيْنَكُمْ كَاتِبٌ بِالْعَدْلِ وَلَا يَأْبَ كَاتِبٌ أَن يَكْتُبَ كَمَا عَلَّمَهُ اللَّهُ فَلْيَكْتُبْ وَلْيُمْلِلِ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ وَلْيَتَّقِ اللَّهَ رَبَّهُ وَلَا يَبْخَسْ مِنْهُ شَيْئًا فَإِن كَانَ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ سَفِيهًا أَوْ ضَعِيفًا أَوْ لَا يَسْتَطِيعُ أَن يُمِلَّ هُوَ فَلْيُمْلِلْ وَلِيُّهُ بِالْعَدْلِ وَاسْتَشْهِدُوا شَهِيدَيْنِ مِن رِّجَالِكُمْ فَإِن لَّمْ يَكُونَا رَجُلَيْنِ فَرَجُلٌ وَامْرَأَتَانِ مِمَّن تَرْضَوْنَ مِنَ الشُّهَدَاءِ أَن تَضِلَّ إِحْدَاهُمَا فَتُذَكِّرَ إِحْدَاهُمَا الْأُخْرَىٰ وَلَا يَأْبَ الشُّهَدَاءُ إِذَا مَا دُعُوا وَلَا تَسْأَمُوا أَن تَكْتُبُوهُ صَغِيرًا أَوْ كَبِيرًا إِلَىٰ أَجَلِهِ ذَٰلِكُمْ أَقْسَطُ عِندَ اللَّهِ وَأَقْوَمُ لِلشَّهَادَةِ وَأَدْنَىٰ أَلَّا تَرْتَابُوا إِلَّا أَن تَكُونَ تِجَارَةً حَاضِرَةً تُدِيرُونَهَا بَيْنَكُمْ فَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَلَّا تَكْتُبُوهَا وَأَشْهِدُوا إِذَا تَبَايَعْتُمْ وَلَا يُضَارَّ كَاتِبٌ وَلَا شَهِيدٌ وَإِن تَفْعَلُوا فَإِنَّهُ فُسُوقٌ بِكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمُ اللَّهُ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

Эй имон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олиб-берганингизда, уни ёзиб қайд этинг, орангизда бир котиб адолат билан ёзсин. Котиб Аллоҳнинг ўргатганидек ёзишдан бош тортмасин, ёзсин. Қарз олувчи ҳам ёздирсин, қарзини озайтириб айтмасин, Аллоҳдан тақво қилсин. Қарз олувчи ақли ноқис ёки заиф/чорасиз ёки ўзи ёздира олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан ёздирсин. Ўзларингиздан икки эркак кишини гувоҳ тутинг. Агар икки эркак топилмаса, гувоҳлигига рози бўлганингиз бир эркак ва икки аёлни гувоҳ тутинг — токи аёллардан бири янглишса, бошқаси эслатмоғи учун шундай. Гувоҳлар чақирилганида, бош тортмасинлар. Қарзни, озми-кўпми, ўз муддатигача ёзиб қайд этишдан малолланманг. Мана шундай қилиш — шубҳага тушмаслик учун энг яқин йўлдир, Аллоҳ наздида ҳам адолатга яқинроқдир, гувоҳлик учун ҳам кучлироқдир. Магар орангизда айланиб турган нақд тижорат бўлса, ёзмасангиз сизга гуноҳ йўқ. Аммо ўзаро тижоратдаги қарзларда ҳам гувоҳлар тутинг. Котибга ҳам, гувоҳга ҳам зарар етказманг, агар зарар етказсангиз, Фосиқлик қилган/Йўлдан озган бўласиз. Аллоҳга тақво қилинг, Аллоҳ сизга билдирмоқда, Аллоҳ барча нарсани билгувчи.

Пояснение: