Эй Аҳли Китоб! Динингизда ғулув кетманг/ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан ўзгани сўйламанг. Масиҳ Ийсо ибн Марям — Аллоҳнинг Расули ва Ўзидан бир Руҳ ила Марямга берган Сўзи/олдиндан ваъда қилиб бергани. Аллоҳга ва Расулларига ишониб тасдиқ этинг. “Худо учта” деманг! Бас қилинг, ўзингиз учун яхши. Аллоҳ — якка-ягона илоҳ, фарзанди бўлишдан пок ва олийдир. Осмонлару-Ердаги барча борлиқ Унинг. Вакил/суяниш учун Аллоҳнинг Ўзи етарли.
Пояснение: