Шаҳар/Мадина аҳли ҳам, теваракдаги араблар ҳам Аллоҳнинг Расулидан айри қолишлари ва ўз жонларини унинг жонидан кўпроқ ғам қилиши дуруст эмас. Зеро, Аллоҳ йўлида ҳар қандай чарчоқ, очлик, чанқоқликда қолишлари; ёки кофирларни ғазабга солувчи бирор жойга қадам қўйишлари, ёки душман устидан зафар қозонишлари, солиҳ амал ўлароқ ёзилди уларга. Яхшилик қилувчиларнинг ажрини-эвазини Аллоҳ зое қилмайди.
Пояснение: