Сизга ҳаром қилинганлар: ўлакса, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, тепадан қулаб ўлган, сузиб ўлдирилган ва ҳайвон парчалаб ўлдирган ҳайвонлар, мабодо жони чиқмай туриб сўйиб олсангиз мустасно. Тикилган тошлар/бутлар номига атаб сўйилган ҳайвонлар, ва ўқлар билан фол очиш ҳаром қилинган. Булар фисқ/йўлдан озишдир. Бугун кофирлар динингиздан умидларини уздилар. Улардан қўрқманг, Мендан қўрқинг! Бугун сиз учун динингни камолига етказдим, сизга неъматимни тамомладим — Исломни/Тинчликни ўрнатиш таълимотини сизга дин/ўзаро ҳаёт қонуни сифатида танладим/рози бўлдим. Ким очликдан мажбур қолса, гуноҳга кирмасдан уларни еса, унга гуноҳ йўқ. Аллоҳ кечиримли, раҳмдил.
Пояснение: