Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг шиорларига ҳурматсизлик қилманг: ҳаром ойларга, қурбонлик ҳайвонлари ва ҳадяларга, Раббининг фазли ва ризолигини истаб Байт-ал-Ҳаромга келганларга ҳурматсизлик қилманг. Ҳарамдан чиққач, ов қилишингиз мумкин. Сизни Масжид-ал-Ҳаромдан қайтаргани учун бир қавмга бўлган адоват сизни зулм/ноҳақлик қилишга бошламасин. Яхшилик ва тақвода ўзаро ёрдам беринг, гуноҳ ва адоватда ўзаро ёрдам берманг. Аллоҳга тақво қилинг, Аллоҳнинг таъқиби шиддатли.
Пояснение: