Мумин муминни қатл этмайди, фақат янглишиб ўлдириб қўйиши мумкин. Кимки муминни янглишиб ўлдириб қўйса, у ҳолда бир мумин қулни озод қилсин, мақтулнинг аҳлини қониқтирувчи миқдорда хун ўтасин — агар мақтулнинг аҳли кечиб юбормаса. Агар мақтул сизга душман қавмдан бўлса, бир мумин қулни озод қилиш етарли. Агар у сиз билан ўртада битим бўлган қавмдан бўлса, аҳлига хун ўтасин ва бир мумин қулни озод қилсин. Ким буларга имкон тополмаса, Аллоҳга тавба учун пайдар-пай икки ой Саум/Рўза тутсин. Аллоҳ Алим Ҳаким/барча ҳукмни илм ва ҳикмат билан қилади.
Пояснение: