Сен улар орасида бўлганингда ва уларга Салотни/Буюрилган Йўлни қоим қилганингда (4:59), улардан бир тоифа сен билан бирга турсин, силоҳларини ҳам олсин. Сажда қилганларида/Буйруққа тўлиқ таслим бўлганларида, орқангизга ўтсин. Салотга қатнашмаган бошқа тоифа келиб, сен билан бирга Салот қилсин, хушёрликни бой бермасин, силоҳларини ёнига тутсин. Кофирлар истайдики, сиз силоҳ ва егуликларингизга бепарво қолсангиз-у, қўққисдан ҳамла қилсалар. Агар ёмғир сабабли етган бирор озор ёки хасталик-жароҳат бўлиб, силоҳингизни ёнда тутмасангиз, сизда гуноҳ йўқ. Аммо хушёр бўлинг! Аллоҳ кофирларга Хорловчи Азобни тайёрлаб қўйган.
Пояснение: