Кўзи ожиз аъмога танглик йўқ, оқсоққа ҳам танглик йўқ, беморга ҳам танглик йўқ. Уларнинг уйидами, ўз уйингиздами таомланишда сизга танглик йўқ, ёки оталарингизнинг уйида, ёки оналарингизнинг уйида, ёки ака-укангизнинг уйида, ёки опа-синглингизнинг уйида, ёки амакингизнинг уйида, ёки амма-холангизнинг уйида, ёки қўл остингиздагиларнинг уйида, ёки яқин дўстларингизнинг уйида таомланишда танглик йўқ. Биргаликдами, алоҳидами таомлансангиз, бунда ҳам сизга гуноҳ йўқ. Уйлардан бирортасига кирганингизда, бир-бирингизга салом беринг, Аллоҳнинг баракотини тиланг. Ақл ишлатмоғингиз учун Аллоҳ сизга Ўз оятларни ана шундай баён қилади.
Пояснение: