Сура: Al-Baqarah
Аят 2/65

وَلَقَدْ عَلِمْتُمُ الَّذِينَ اعْتَدَوْا مِنكُمْ فِي السَّبْتِ فَقُلْنَا لَهُمْ كُونُوا قِرَدَةً خَاسِئِينَ

Орангиздан Сабт* кунида ҳаддидан ошганларни билардингиз, Биз уларга дедик: “Қувилган, хор маймунлар бўлинг”.

Пояснение:

(Қавмнинг моддий ва маънавий ҳаётини ислоҳ этиш учун, ҳафтада бир кунни айириб, Салот — илоҳий Китобни/Қонунларни ўрганиш/ўргатиш ҳамда Инфоқ — эҳтиёждан ортганини муҳтожларга бериш, ва бу кун дунёвий ишларни тўхтатиш амр қилинган эди (4:154, 16:124). Улар бунга риоя этишдан безидилар (Ҳут — безиш, 7:163-167). Бундай давомли интизомсизлик инсондан кўра маймунга кўпроқ хос (4:47, 4:154, 5:60)