Ёки томлари чўкиб ҳароб этилган шаҳар ёнидан ўтаётган кимсанинг дегани каби: “Аллоҳ бу шаҳарни қандай қилиб ҳаётга қайтарар экан?”. Аллоҳ унга ўлим берди, юз йил кейин ҳаётга қайтариб, савол берди: “Қанча муддат қолдинг шу аҳволда?” У деди: “Бир кун ё шунга ўхшаш”. У деди: “Юз йил қолдинг! Қара, егулик ва ичимлигинг ўзгармаган, эшагингга ҳам назар сол. Сени одамларга ибрат қилиш учун. Суякларни қандай устма-уст қўйишимизни, сўнгра эт кийдиришимизга назар сол! Унга очиқ аён бўлгач, деди: “Энди аниқ биламанки, Аллоҳ барча нарсага қодир!”
Пояснение: