Самога юзланишингни кўрмоқдамиз. Сени ўзинг рози бўладиган Қиблага/Йўналишга йўллаймиз. Бутун борлиғинг ила Масжид-ул-Ҳаром* тарафга юзлан. Қаерда бўлсангиз ҳам, унинг тарафга юзланинг. Китоб берилганлар буни ўзларининг Рабби тарафидан ҳақ эканини билади. Аллоҳ уларнинг қилмишларидан ғофил/бехабар эмас.
Пояснение:
*Масжид-ал-Ҳаром — Оят одамларни бирор тарафга юз буришга буюрмайди — 2:177. Оятдаги юзланиш, фаолиятда кўзланган якуний ҳадаф сари интилиш. Масжид-ал-Ҳаром — Аллоҳнинг буйруқларига таслим бўлинган ҳамда қайтариқларидан тийилган макон/замон ҳамда жараён. Бошқа оятларда бу Аллоҳ юборган диннинг бошқа барча динлардан зоҳир-устун бўлиши каби ифодаларда берилади.