Сура: Al-Baqarah
Аят 2/102

وَاتَّبَعُوا مَا تَتْلُو الشَّيَاطِينُ عَلَىٰ مُلْكِ سُلَيْمَانَ وَمَا كَفَرَ سُلَيْمَانُ وَلَٰكِنَّ الشَّيَاطِينَ كَفَرُوا يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ وَمَا أُنزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّىٰ يَقُولَا إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلَا تَكْفُرْ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُم بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنفَعُهُمْ وَلَقَدْ عَلِمُوا لَمَنِ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِهِ أَنفُسَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

Улар шайтонлар/йўлдан оздирувчиларнинг Сулаймон ҳукмига қарши уқтирганларига эргашдилар. Сулаймон кофир бўлмаган, аксинча Шайтонлар/йўлдан оздирувчилар кофирлар эди, улар одамларга сеҳрни ўргатар эди/йўқни бордай кўрсатар эди, яъни Бобилда икки Малак орқали ўргатилган Хорут ва Морут* таълимотига эргашдилар. Улар иккиси “Биз фақат фитнамиз, сен кофир бўлма” демай туриб, ҳеч кимга ўргатишмасди. У иккисидан улар фақат эр-хотин орасини айирувчи нарсаларни ўрганишарди. Уларнинг сеҳрлари Аллоҳнинг изнисиз/ Аллоҳ қўйган қонунлари ташқарисида, ҳеч кимга зарар беролмайди. Улар фойдасиз, балки зарарли нарсаларни ўрганишарди. Улар аниқ билардики, уни сотиб олганларга Охиратда бирор насиба йўқ. Сотилган эвазлари нақадар ёмон, қанийди шуни билсалар!

Пояснение:

Ҳорут ва Морут — зардуштийлик эътиқодида ХУРДОД мукаммаллик, АМРДОД эса абадиятни англатувчи теологик концепциялар. Шайтоннинг ёлғон қасамлар ичиб, Одамни жаннатдан чиқарган икки ваъдаси — Абадият дарахти ва битмас-туганмас Мулк — 20:120