Сура: Yusuf
Аят 12/50

وَقَالَ الْمَلِكُ ائْتُونِي بِهِ فَلَمَّا جَاءَهُ الرَّسُولُ قَالَ ارْجِعْ إِلَىٰ رَبِّكَ فَاسْأَلْهُ مَا بَالُ النِّسْوَةِ اللَّاتِي قَطَّعْنَ أَيْدِيَهُنَّ إِنَّ رَبِّي بِكَيْدِهِنَّ عَلِيمٌ

Подшоҳ деди: “Келтиринг уни ҳузуримга!” Чопар келганида, Юсуф деди: “Сен Раббингга қайт, ундан сўрагин-чи, қўлларини кесган/тортган аёлларнинг ҳоли нима бўлди экан, биладими? Менинг Раббим эса уларнинг барча макрини/тузоғини билиб турибди”.

Пояснение:

*Миср подшоҳи ўзини Рабб дейишига энг асосий қарши далил, рўё таъбирини билмаслик ҳам эмас, чунки бу келажак билан боғлиқ, балки ўз саройидаги бўлиб ўтган воқеалардан хабари йўқлиги. Шу тарзда бир тарафда барча сирлардан воқиф бўлган Юсуфнинг Рабби ҳамда ўз саройидаги воқеалардан ғафлатда юрган Миср рабби қиёсланади. Юсуфнинг бу шарти гўёки ўзини оқлаш дейишдан кўпроқ унинг Расуллик миссияси — Тавҳидни етказиш ва исботлаш деб қараш тўғрироқ.