Яҳудийлар орасида шундайлар бор, сўзларни асл маъносидан буради. Бу динга раҳна солиб, тилларини буриб: “Эшитдик ва осийлик қилдик! Тингла, эй тингланмас! Бизга чўпонлик қил!” дейишади. Агар “Эшитдик ва бўйсундик, тингла, бизга нозир бўл”, деганларида, ўзлари учун яхшироқ ва тўғрироқ бўларди. Лекин куфрлари/нонкўрликлари сабабли Аллоҳ уларни лаънатлади. Шу боис, озчиликдан бошқаси иймон келтирмайди.
Tafsir