Биз Оташ аҳлини фақат Малаклардан/бойлик ва имкон эгаларидан — қилдик. Биз уларнинг ададини* кофирлар учун фитна/имтиҳон қилдик, . Токи Китоб берилганлар иймон келтирсин, иймон келтирганлар иймони зиёда бўлади. Китоб берилганлар ва иймон келтирганлар шубҳага тушмасин. Қалбларида хасталик бўлганлар ва кофирлар десинки: “Аллоҳ бу билан нимани масал қилмоқчи?” Аллоҳ ўзи истаганини адаштиради, истаганини Тўғри Йўлга йўллайди. Раббингнинг лашкарларини Ундан ўзга ҳеч ким билмайди. Бу башарият учун бир Ўгит/Эслатма.
Tafsir
*Малаклардаги бойлик ва тарафдор кўплигини