Аллоҳ қасамингиздаги янглиш сўзлар учун сизни жавобгар тутмайди, лекин қасд ила боғланган аҳдлар/зиммангизга олган мажбуриятлар учун жавобгар тутади. Бунинг каффорати: ўнта мискинни аҳлингиз таомланадиган ўртача даражада тўйдириш, ёки кийинтириш ёки бир қулни озод қилиш. Ким буни топа олмаса, уч кун Саум қилсин/Рўза тутсин. Боғланган аҳдлар/Зиммангизга олган мажбуриятларга хилоф қилганингиздаги каффорат ана шу. Боғланган аҳдлар/Зиммангизга олган мажбуриятларни муҳофаза этинг. Шукур қилишингиз учун, Аллоҳ сизга ўз оятларини ана шундай баён қилади.
Tafsir