Сура: Al-Ma'idah
Аят 5/6

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ وَإِن كُنتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا وَإِن كُنتُم مَّرْضَىٰ أَوْ عَلَىٰ سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِّنكُم مِّنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُم مِّنْهُ مَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُم مِّنْ حَرَجٍ وَلَٰكِن يُرِيدُ لِيُطَهِّرَكُمْ وَلِيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

Эй иймон келтирганлар! Салотга қоим бўлганингизда, юзларингиз ва қўлларингизни тирсакларгача ювинг; бошларингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача масҳ этинг/силанг. Агар жунуб бўлсангиз, покланинг. Агар касал ёки сафарда бўлсангиз, ёки бирингиз ҳожатдан келган бўлса, ёки аёлларга яқинлашган бўлиб, сув топмасангиз, тоза тупроқ олиб юзингизга ва қўлларингизга суртинг. Аллоҳ сизга танглик туғдиришни истамайди, балки сизни поклашни ва шукур қилишингиз учун сизга Ўз неъматини тамомига етказишни истайди.

Tafsir