Энди сизга яхши ва покиза нарсалар ҳалол қилинган. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалол, сизнинг ҳам таомингиз улар учун ҳалол. Иймонли, иффатли, ҳур аёллар, ва сиздан олдин китоб берилганлардан иффатли, ҳур аёллар — зино қилмасдан ёки махфий дўст тутинмасдан — агар эвазларини маъруф тарзда берсангиз, сиз учун ҳалол. Кимки иймон келтиришдан бош тортса, унинг иши беҳуда кетади ва охиратда зиён кўргувчилардан бўлади.
Tafsir