Сура: Al-Ahqaf
Аят 46/9

قُلْ مَا كُنتُ بِدْعًا مِّنَ الرُّسُلِ وَمَا أَدْرِي مَا يُفْعَلُ بِي وَلَا بِكُمْ إِنْ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَىٰ إِلَيَّ وَمَا أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ مُّبِينٌ

Сен айт: “Мен Расуллар орасида бидъатчи* эмасман: Ўзимга ёки сизларга қандай муомала қилинади, билмайман. Фақат ўзимга ваҳй қилинганга эргашаман, Очиқ огоҳлантирувчиман холос”.

Tafsir

*ўтмишдаги расуллар айтмаган гапни айтгувчи, расулликка ёт нарсаларни иддао қилувчи эмасман