Сура: Al-Ahzab
Аят 33/50

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَحْلَلْنَا لَكَ أَزْوَاجَكَ اللَّاتِي آتَيْتَ أُجُورَهُنَّ وَمَا مَلَكَتْ يَمِينُكَ مِمَّا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَيْكَ وَبَنَاتِ عَمِّكَ وَبَنَاتِ عَمَّاتِكَ وَبَنَاتِ خَالِكَ وَبَنَاتِ خَالَاتِكَ اللَّاتِي هَاجَرْنَ مَعَكَ وَامْرَأَةً مُّؤْمِنَةً إِن وَهَبَتْ نَفْسَهَا لِلنَّبِيِّ إِنْ أَرَادَ النَّبِيُّ أَن يَسْتَنكِحَهَا خَالِصَةً لَّكَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ قَدْ عَلِمْنَا مَا فَرَضْنَا عَلَيْهِمْ فِي أَزْوَاجِهِمْ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ لِكَيْلَا يَكُونَ عَلَيْكَ حَرَجٌ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا

Эй Набий, маҳрларини берган жуфтларингни сенга ҳалол қилганмиз: Аллоҳ сенга ғаниматда насиб этган аёллардан қўл остингдагиларни; ҳамда амакингнинг, аммангнинг, тоғангнинг ва холангнинг қизлари орасидан сен билан бирга ҳижрат қилганларини; ҳамда ўзини Набийга бағишлаган мумина аёлни, Набий ҳам уни ўз никоҳига олмоқ истаса, уни ҳам фақат сенга ҳалол қилган эдик, бошқа муминларга эмас. Биз уларга ўз жуфтлари ва қўл остидагилар ҳақида нималарни фарз этганимизни маълум қилдик, токи сенга танглик бўлмасин. Аллоҳ Ғафур ва Раҳим /кечиримли, раҳмлидир.

Tafsir