Сура: Al-Ahzab
Аят 33/19

أَشِحَّةً عَلَيْكُمْ فَإِذَا جَاءَ الْخَوْفُ رَأَيْتَهُمْ يَنظُرُونَ إِلَيْكَ تَدُورُ أَعْيُنُهُمْ كَالَّذِي يُغْشَىٰ عَلَيْهِ مِنَ الْمَوْتِ فَإِذَا ذَهَبَ الْخَوْفُ سَلَقُوكُم بِأَلْسِنَةٍ حِدَادٍ أَشِحَّةً عَلَى الْخَيْرِ أُولَٰئِكَ لَمْ يُؤْمِنُوا فَأَحْبَطَ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ وَكَانَ ذَٰلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرًا

Сизларга қарши бахиллик қиладилар. Хавф келганда, гўё ўлим мастлиги келган одамдек, сенга кўзлари олазарак қараб турадилар. Қўрқув кетиши биланоқ*, мол-дунё ҳирсидан, заҳарли тиллари билан сени чақишни бошлайдилар. Улар иймон келтирган эмаслар, шунинг учун ҳам Аллоҳ уларнинг ишларини беҳуда кетказган. Аллоҳ учун бу ўта осон.

Tafsir

*навбат ғаниматлар тақсимотига келганида