Сура: Al-Baqarah
Аят 2/87

وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَقَفَّيْنَا مِن بَعْدِهِ بِالرُّسُلِ وَآتَيْنَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَأَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ أَفَكُلَّمَا جَاءَكُمْ رَسُولٌ بِمَا لَا تَهْوَىٰ أَنفُسُكُمُ اسْتَكْبَرْتُمْ فَفَرِيقًا كَذَّبْتُمْ وَفَرِيقًا تَقْتُلُونَ

Мусога Китобни бердик, ва ортидан Расуллар юбориб турдик, Марям ўғли Ийсога очиқ баён этилган оятлар/далиллар бердик, уни Руҳул-Қудус* билан қўлладик. Ҳар гал Расул келтиргани нафсингизга ёқмаса, кибр қилмадингизми — баъзиларини ёлғончига чиқариб, баъзиларини қатл этдингиз-ку?!

Tafsir

*Руҳул-Қудус — Китобнинг/Қонуннинг ахлоқий ва маънавий жиҳатларини англатувчи таълимот, ундаги буйруқ ва қайтариқларнинг моҳиятини жонли мисоллар билан тушунтирувчи даъват услуби — 26:193.