Кейин эса сизлар мана ўз-ўзингизни ўлдираяпсиз, ўзингиздан бир тоифани диёридан чиқараяпсиз, ҳолбуки, уларни чиқариш сизга ҳаром қилинган эди. Уларга қарши гуноҳ ва душманликда бирлашаяпсиз; сизга асир тушсалар, улардан фидя/тўлов истайсиз. Наҳотки Китобнинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор этасиз?! Cиздан кимки бундай қилса, унинг жазоси — бу дунёда хорлик, Қиёмат кунида эса, энг шиддатли азобга қайтарилади. Аллоҳ қилмишларингиздан ғофил/бехабар эмас.
Tafsir