Расуллар мана шундай. Уларга турли фазилатлар/имконлар бердик. Улардан баъзиларига Аллоҳ тўғридан-тўғри гапирган*, баъзиларини бошқа даражаларга юксалтирган. Марям ўғли Ийсога очиқ баён этилган оятлар/ишоратлар бердик, уни Руҳ-ал-Қуддус/Таврот ва Инжилнинг асл маъно ва мақсадини очиқлагувчи ваҳй/ билан қўлладик. Агар Аллоҳ истаганида, улар ортидан келган насллар, ўзларига очиқланган оятлар/далиллар келганидан кейин, бир-бирини қатл этмаган бўларди. Лекин улар орасида имон келтирганлар бор, кофир бўлганлар бор, шу боис ихтилоф қилдилар. Агар Аллоҳ истаганида, улар бир-бирини қатл этмаган бўларди. Лекин Аллоҳ Ўз иродасини рўёбга чиқаради.
Tafsir