Фарзандини тўлиқ эмизишни истаган оналар икки йил эмизадилар. Уларнинг маъруф миқдорда ейиш-ичиши ва кийим-кечагини таъминлаш ота зиммасида. Ҳеч бир жонга ўз имконидан ташқаридаги таклиф этилмас. На она, на ота фарзанд сабабли зарар кўрмасин. Ворис учун ҳам айни ўгитлар. Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишга машварат қилсалар, икковларига ҳам гуноҳ йўқ. Агар гўдакларингизни эмизувчи онага бериб эмизишини истасангиз, берадиган эвазни маъруф тарзда аввалдан берсангиз, бунда ҳам гуноҳ йўқ. Аллоҳга тақво қилинг, билингки, Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб туради.
Tafsir