Сура: Al-Baqarah
Аят 2/222

وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّىٰ يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ

Ҳайз кўриш ҳақида сендан сўрайдилар. Сен айт: “У бир азиятдир. Ҳайз кўрганида аёллардан четланинг. Улар поклангунга қадар, уларга яқинлик қилманг. Поклангач эса, Аллоҳ амр этган тарафдан уларга келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилиб қайтувчиларни ва покланувчиларни яхши кўради”.

Tafsir