Аллоҳга шерик қўшувчи аёлларни, то иймон келтирмагунларича, никоҳламанг. Сиз ёқтирган мушрикадан кўра, имон келтирган мумина хизматчи яхшироқ. Аллоҳга шерик қўшувчи эркакларга ҳам, то иймонга келмагунларича, никоҳламанг. Сиз ёқтирган мушрикдан кўра, имон келтирган мумин хизматчи яхшироқ. Анавилар Оловга чақиради, Аллоҳ эса, жаннатга ва Ўз изни ила кечиримига чақиради. Одамлар ўгит олишлари учун Аллоҳ уларга Ўз оятларини баён қилмоқда.
Tafsir