Ҳаром ойдаги/Дахлсизлик ойидаги уруш ҳақида сендан сўрайдилар. Сен айт: “Унда урушиш катта, аммо Аллоҳнинг йўлидан тўсиш ва Унга кофир бўлиш, Масжидул Ҳаромдан тўсиш ва халқини ундан чиқариш — Аллоҳнинг наздида каттароқдир. Фитна ўлдиришдан каттароқ”. Улар қўлларидан келса, сизни динингиздан қайтаргунларича сизга қарши урушаверадилар. Сиздан кимки динидан қайтиб, кофир ҳолда ўлса, ана ўшалар дунё ва охиратдаги амаллари беҳуда кетадиганлар. Ана ўшалар Олов аҳли, унда доимий қоладилар.
Tafsir