Асл яхшилик — юзингизни Машриқ ёки Мағриб тарафга буришда эмас. Асл яхшилик — Аллоҳга имон келтиришда, охират кунига, Малакларга, Китобга, Набийларга ишонишда, яхши кўрган молини яқинларга, етимларга, мискинларга, йўлда қолганларга, сўровчиларга беришда, ва қулларни/асирларни озод қилишда; Салотни қоим қилишда/Буюрилган Йўлга эргашишда, Закотни ато этишда/Қайтарилган гуноҳлардан тийилишда. Аҳд берганда аҳдига вафо қилувчилар, қийинчилик, хасталик ва мусибатлар пайтида Сабр қилувчилар, Содиқлар ана ўшалар, Тақво эгалари ана ўшалардир.
Tafsir