Ана шундай. Биз сизни Васат Уммат/йўлдан оғмаган уммат қилдик, токи одамларга гувоҳ бўлинг, Расул сизга гувоҳ бўлсин. Токи ким Расулга эргашади, ким ортига қайтиб кетади, маълум бўлиши учун, сенинг Қиблангни/Йўналишингни ана шундай қилдик. Бу ҳақиқатан оғир, фақат Аллоҳ Тўғри Йўлни кўрсатганлар мустасно. Аллоҳ иймонингизни зое қилмайди. Аллоҳ одамларга Рауф Раҳим /шафқатли ва раҳмдил.
Tafsir
*Васат уммат — яҳудийлик ва насоролик тарафга оғмаган, Иброҳимий ҳанифлик йўлида давом этувчи уммат. Гувоҳ бўлиш — асл динни етказиш ва ўзи амал қилиш.