Сура: Al-Baqarah
Аят 2/125

وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ مَثَابَةً لِّلنَّاسِ وَأَمْنًا وَاتَّخِذُوا مِن مَّقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى وَعَهِدْنَا إِلَىٰ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ أَن طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ

Эсланг, Биз Байтни одамлар учун ўзаро ҳақлар ўталадиган ва омонлик таъминланган макон қилдик. Иброҳимнинг мақомидан Мусалло/эргашиш намунаси олинг. Иброҳим ва Исмоилга шуни етказдик: “Тоифлар/Инсонларнинг моли-жонини ҳимоя қилувчилар, Акифлар/Бузғунчилик ва фасоднинг олдини олгувчилар ва Рукуъ-Сажда/илоҳий буйруқларга тўлиқ бўйсуниб таслим бўлувчилар учун Менинг Байтимни Пок тутинг”.

Tafsir

*Байт — Жамланиш Макони/Замони ёки Жамланишнинг Ўзи; Байтуллоҳ — Аллоҳнинг Уйи, барча инсонлар учун бирдек омонлик таъминланган жамланиш ўрни. 2:142-143, 3:96, 5:97, 14:35, 22:25.