Сен айт: “Осмонлару-Ернинг Рабби ким?” ва айт: “Аллоҳ!” Яна айт: “Сиз Ундан ўзга, ҳатто ўзлари учун фойда ҳам зарар ҳам беролмайдиган валийларни/йўл кўрсатувчиларни тутганмисиз?” Яна айт: “Кўр билан кўзи очиқ тенг бўладими? Ёки зулмат ва нур тенг бўладими? Ёки Аллоҳга, Унинг яратгани каби яратадиган шериклар топдилар-у, яратганлари ўхшаш туюлдими?” Сен яна айт: “Аллоҳ барча нарсанинг яратувчиси. Унинг Ўзи Воҳид Қаҳҳор/яккаю-ягона ва барчадан устун”.
Tafsir