Деди: “Эй қавмим, ҳеч ўйлаб кўрдингизми, агар мен Раббимдан бирор аниқ далил узра бўлсам-у, ва У менга Ўз ҳузуридан гўзал ризқ берган бўлса-чи? Сизни манъ этиб, ўзим унга хилоф бўлмоқчи эмасман. Фақат қўлимдан келганча ислоҳ этиб тузатмоқчиман. Муваффақиятим фақат Аллоҳнинг муваффақ айлаши билангина мумкин бўлади. Мен ёлғиз Унга таваккул қилдим/суяндим, ёлғиз Унга йўналдим.
Tafsir