Уларга очиқ баён этилган оятларимиз ўқилганида, Бизга рўбарў бўлишдан ноумид бўлганлар деди: “Бундан бошқа Қуръон келтир, ёки уни ўзгартир”. Сен айт: “Мен уни ўз тарафимдан ўзгартиришим мумкин эмас. Мен фақат ўзимга қилинган ваҳйга эргашаман. Агар Раббимга осий бўлсам, Улуғ Кундаги Азобдан қўрқаман”.
Tafsir